Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Санжар Файзиев Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган «Фючерс» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Санжар мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг биринчи даврасида украиналик Глеб Алексеенко билан тўқнаш келди.
Икки сетда ҳам бир хил 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган Файзиев кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбекистон вакилининг иккинчи даврадаги рақиби Марко Тепавач бўлади. Сербиялик теннисчи Анталия турнирида учинчи рақам остида таснифланган.
Изоҳ (0)