Энг йирик алоқа оператори Beeline Наманган вилоятининг вилоят маркази ва турли туманларида GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.
Янги база станциялари Мустақилликнинг 10 йиллиги, Чортоқ, Отамирзаев, Наманган, Наманганий, Бобуршох кўчаларида ва учинчи микротуманда ишга туширилди.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel’нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: «Бугунги кунда Beeline’нинг инновацион ечимлари бизнинг етакчилик имкониятларимизни керакли даражага кўтармоқда. Сигналнинг ишончли даражаси ва максимал қамров — компаниянинг асосий омилларидир, биз уларни тўлиқ равишда жорий қилишга интиламиз».
Янги ускуна ўрнатилиши натижасида Олахамак (Наманган тумани), Карнон (Чуст тумани) қишлоқларида, шунингдек, Чуст шаҳрининг Сўфизода кўчасида сигнал сифати яхшиланди.
Изоҳ (0)