Мисрда мактаб автобусига бензин ташувчи юк автомобили келиб тўқнашиши натижасида 18 ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар бермоқда.
Автоҳалокат 5 ноябрь куни мамлакат шимолида жойлашган Ал Буҳайра провинциясидаги йўлда содир бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Муҳаммад Неъматуллоҳнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олган яна 18 нафар ўқувчи оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Полициячилар сўзларига кўра, кўриш даражаси ёмон бўлгани боис автобус ҳайдовчиси йўлдаги чуқурни кўрмай қолган ва унга тушиб, бошқарувни йўқотган. Автобусга унинг ортидан ҳаракатланаётган бензин ташувчи юк машинасининг келиб урилиши натижасида юк автомобилида ёнғин бошланган ва у портлаган.
Изоҳ (0)