Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 28 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Дубай автомобиль фестивали доирасидаги парад ташкилотчилари бир колоннадаги энг кўп автомобиль русумлари сони бўйича рекорд ўрнатмоқчи, деб хабар берди «РИА Новости».
Маҳаллий ОАВ берган хабарларга кўра, параддаги колонна 500 автомобилдан, жумладан ноёб машиналар ва Дубай полициясининг суперкарларидан иборат бўлиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, икки ҳафта давом этадиган ушбу фестиваль вақтидаги дам олиш кунларида Дубай аҳолиси суперкар таксилар хизматидан бепул фойдаланиш имконига эга бўлиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)