Россиянинг йирик юкларни ташишга ихтисослашган «СВ Транс» компанияси 2014 йил октябрь ойидан бошлаб «Тошкент механика заводи»даги қуриб битирилмаган иккита IL-76 самолётини Россияга олиб кетмоқда, деб хабар берди MyTashkent.uz.
Собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасидан Бериев номидаги Таганрог авиация илмий-техникавий мажмуасига олиб кетилаётган IL-76ТД русумидаги транспорт самолётлари Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари учун А-50ЭИ русумидаги самолётларга айлантирилиши айтилган.
Техника Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан ўтиб Каспий денгизидаги Актау портига етказилиши ва денгиз йўли орқали Россияга жўнатилиши режалаштирилган. Самолётларни қайта жиҳозлаш лойиҳаси амалга оширилган тақдирда бу Тошкентда йиғилган IL-76 самолётларининг сўнгги вакиллари бўлиб қолади.
Изоҳ (0)