АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар бошланмоқда: парламент қуйи палатаси тўлиқ, юқори палатасининг эса учдан бир қисми қайта сайланади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Шунингдек, мамлакатнинг 36 та штати аҳолиси ўз губернаторларини ҳам сайлайди. Ушбу сайловлар АҚШ президенти Барак Обаманинг рейтинги рекорд даражада пасайган вақтга тўғри келгани туфайли Демократлар партияси вакиллари уни ўз митингларига чақирмасликни афзал кўрмоқда.
Республикачилар партияси эса ғалабага қаттиқ умид боғламоқда. Ушбу партиядан сенатор Митч Макконнеллнинг сўзларига кўра, Республикачилар тарихда иккинчи марта Сенатда кўпчиликни ташкил қилиб, АҚШни янги йўлдан бошламоқчи. Вакиллар палатасида эса Республикачилар ҳозир ҳам кўпчиликни ташкил қилади, гап фақат бу устунликни сақлаб қолиш ҳақида бормоқда.
Маълумот учун, ушбу сайловлар оралиқ деб номланишига сабаб иккита президентлик сайловларининг қоқ ўртасида бўлиб ўтишидир.
Изоҳ (0)