НАТОнинг Европадаги кучлари бош қўмондони Филип Бридлав янги қўшинлар ва техник ускуналар лозимлигини ва Украинадаги воқеалар туфайли «музлатилган можаро» бошланишидан хавотирда эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Америкалик генерал Пентагондан қўшимча кучларни сўраб, уларга Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ва Руминияда эҳтиёж борлигини маълум қилган. У НАТО ва Москва муносабатлари стратегик бурилиш нуқтасига қараб кетаётганидан огоҳлантирган.
Шунингдек, Бридлав иш Россия ва Украина ўртасидаги чегара демаркация қилинишига қараб кетаётганини таъкидлаган. Қўмондон Россиянинг чегара ҳудудларида бирданига 7 та бригада ўз жойини ўзгартираётганлиги туфайли улардаги аскарлар сонини аниқ айтиш қийинлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)