Тошкентдаги «Ҳувайдо» автобус бекати маҳаллий тадбиркор томонидан қайта қурилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Обшчественний контроль» саҳифасида маълумот берилган, деб хабар бермоқда «Кун».
Хабарда қайд этилишича, ойнаванд бекат «қиш—ёз» кондиционери билан таъминланган. «Яъни бу бекатда қишда иссиқ, ёзда эса салқин бўлади», — дейилади хабарда.
Хабарга илова қилинган фотосуратда бекатнинг олд ва орқа томонлари тўла ойнаванд эканини, ичига скамейкалар ўрнатилгани ва унга ойнаванд эшик орқали кирилишини кўриш мумкин.
Қайд этишларича, бу бекатни қуриш ташаббуси маҳаллий тадбиркор Қаҳрамон Жўраевдан чиққан. Бу тадбиркор нима иш билан шуғулланишига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)