Зарафшон дарёси яқинидан ғишт пиширишга мўлжалланган бир нечта қадимий хумдон топилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи» газетаси.
«Илгари XI асрга оид шундай қурилмалардан бири Самарқанднинг Афросиёб ҳудудида аниқланган эди, — деди Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти тадқиқотчиси Комил Раҳимов. — Олиб борилган археологик қазишмалар жараёнида маълум бўлишича, Чўпонота тепалигидан топилган мазкур хумдонлар икки қаватли бўлиб, ўт ёқиш ва ғиштни пишириш қисмидан иборат. Унинг умумий баландлиги қарийб тўрт метрни ташкил этади».
Дастлабки тахминларга қараганда, бу хумдонларда нафақат тўрт бурчак кўринишидаги, балки қопламалар учун олти ва саккизбурчакли ғиштлар ҳам тайёрланган.
Изоҳ (0)