Тошкент шаҳрида икки ҳафта давом этган ФИДЕ Гран-приси 2 ноябрь куни ўз якунига етди. Сўнгги 11-турда ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов қора доналарда Сергей Карякин билан ҳисоб-китоб қилди ва мағлубиятга учради, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шу тариқа, Қосимжонов Тошкент Гран-присини ғалаба қозона олмай якунлади. У якунда 3,5 очко билан сўнгги ўринни эгаллади. Бир ой аввал Боку Гран-присида Рустам Қосимжонов нисбатан ижобий натижа қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 11-турда россиялик Дмитрий Андрейкин голландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва 11 имкониятдан етти очко тўплаб, Тошкент Гран-приси ғолибига айланди.
Изоҳ (0)