Сентябрда тақдим этилган янги Samsung Galaxy Note 4 смартфони 20 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 2,8 миллион сўмдан сотила бошланган эди. 2 ноябрь ҳолатига кўра, ушбу мажмуада Note 4 гаджетини 2 600 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Note 4 дизайни Note 3 билан бир хил бўлиб, аммо у Galaxy Alpha каби металл рамкага эга. Шунингдек, унинг техник хусусиятлари анча яхшиланган. Galaxy Note 4’нинг олд камераси 120 даража бурчак остида сурат олади. Шу боис унинг ёрдамида селфи сурат олиш анча қулай. Унинг олд камерасида ҳам панорама сурат олиш мумкин.
Унда 5,7 дюйм 2560×1440 пикселли Super AMOLED дисплей, 3,7 мегапикселли олд ва 16 мегапикселли орқа камера, 3220 мА·соат қувватга эга батарея, 3 Гб тезкор ва MicroSD ёрдамида кенгайтириш мумкин бўлган 32 Гб ички хотира ўрнатилган. Унинг тўрт ва саккиз ядроли процессорга эга турлари бор.
Янги гаджетда тезкор қувватлаш функцияси мавжуд. Бу билан планшетофон батареясининг қувватини 50 фоизга тўлдириш учун 30 дақиқа сарфланади. Galaxy Note 3 эса бу иш учун 55 дақиқа сарф этар эди.
Изоҳ (0)