Android, iOS ва Windows Phone операцион тизимларида ишлайдиган Microsoft Band фитнес браслети АҚШда 199 доллардан сотила бошланди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу браслет асосан соғликни назорат қилиш дастурлари учун мўлжалланган. Унда электрон хабарлар, SMSлар, қўнғироқларни қабул қилиш мумкин. Браслетда 0,43×1,3 дюймли дисплей, Bluetooth 4.0, 48 соатга етадиган 100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Унинг оғирлиги 60 граммни ташкил этади.
Microsoft компанияси ушбу гаджетнинг реклама-ролигини ҳам тақдим этди. Унда бугунги кунда қаттиқ меҳнат қилиш ва Microsoft Band браслети эса ушбу турмушни енгиллаштириши, соғликка кўпроқ эътибор қаратиш учун ишлатилиши кўрсатилади.
Изоҳ (0)