Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай ўз исмидаги қабила қўшимчасидан воз кечиб, Ашраф Ғанига айланади, деб хабар бермоқда Associated Press.
Президент матбуот котиби Файиқ Воҳидийнинг сўзларига кўра, тегишли топшириқ давлат раҳбари девонхонасига, ҳукумат ташкилотлари ва ОАВ вакилларига жўнатилган. Шунингдек, президентнинг гувоҳномасига ҳам ўзгартириш киритилган.
Аҳмадзай Афғонистондаги энг йирик пуштун қабилаларидан бири ҳисобланади. Унинг кўплаб аъзолари ушбу қабила вакили эканлиги билиниб туриши учун ўз исмлари охирига Аҳмадзайни ҳам қўшиб қўяди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида бўлиб ўтган Афғонистон президентлик сайловининг иккинчи босқичида ғалаба қозонган Ашраф Ғани сентябрь ойи охирида ўз лавозимига киришган эди.
Изоҳ (0)