Тошкент шаҳрида давом этаётган ФИДЕ Гран-присида 31 октябрь куни гроссмейстерлар 9-тур учрашувида ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олди, деб хабар берди «Olamsport».
Тошкент Гран-присини омадсиз ўтказаётган Рустам Қосимжонов оқ доналарда мусобақа ауцайдери исроиллик Борис Гельфанд билан ўтказган партиясини якунлади.
«Эндшпил»да фарзинларни алмаштирган шахматчилар 54-юришдан сўнг, дурангга имзо чекди. Ўзбекистонлик гроссмейстер бу сафар ҳам Тошкент Гран-присида ғалаба қозона олмади. 9-турдан сўнг, Рустам Қосимжонов ҳисобидаги очколар учтага етди. Гельфандда эса 2,5 очко бор.
Изоҳ (0)