«Қишлоқ жойларда турар жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки 100 миллион долларга тенг кредит шартномасини имзолади. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга мазкур маблағни 2014 йил август ойида ажратган эди.
Кредит битимини имзолаш маросими эса Тошкентда ўтказилган Ўзбекистоннинг Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлигига бағишланган учрашувда бўлиб ўтди.
Учрашувда Ислом тараққиёт банкидан ташқари, Саудия тараққиёт фонди, Қувайт Араб иқтисодий тараққиёти фонди, Абу-Даби тараққиёт фонди ҳамда Халқаро тараққиёт бўйича ОПЕК фонди вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан зиёд маблағга тенг энергетика, йўл инфратузилмаси, коммунал хўжалик, таълим, экология, ирригация, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш каби соҳаларга оид жами 25 та лойиҳа тақдимотини ўтказди.
Томонлар мазкур лойиҳаларнинг Араб мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан молиялаштирилиши эҳтимолини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)