2014 йил 30 октябрь куни давлат ислоҳотлари бўйича британиялик эксперт Горан Сумкоски Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўзининг уч кунлик курсларини муваффақиятли якунлади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Маърузалар курси академияда давлат бошқарувидаги янги таҳдидлар тўғрисидаги янги ўқув давстурининг киритилиши доирасида ташкиллаштирилди. Ушбу лойиҳа Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда йўлга қўйилган.
Маърузалар давлат бошқаруви, электрон бошқарув ва маҳаллий бошқарув мавзуларида олиб борилди. Курсларда қатнашган магистратура талабалари давлат хизмати ҳамда электрон ҳукуматнинг муҳимлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олиш имконига эга бўлди.
Изоҳ (0)