Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яқин келажакда бир неча қаватли тўққизта автомобиль тўхташ жойи барпо этилади. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сайфулла Аҳмедов маълумотига таяниб, Podrobno.uz хабар бермоқда.
«Автомобиль тўхташ жойларидан бири ‘Чилонзор’ бозори ёнида қурилади. Бугунги кунда мазкур тўхташ жойининг тайёрлик даражаси 80 фоизга тенг.
Яна бир автомобиль тўхташ жойи Ғафур Ғулом боғи яқинидаги Американинг Ўзбекистондаги собиқ элчихонаси ўрнида, яна бири эса ‘Абу Сахий’ бозори яқинида қурилади. Тўхташ жойларининг барчаси лойиҳадан келиб чиқиб, камида беш қаватдан кўпи билан етти қаватгача бўлади», — деди Сайфулла Аҳмедов.
Изоҳ (0)