Сурхондарё вилоятида жойлашган кўплаб археологик ёдгорликларнинг илк кўриниши қайта тикланади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг вилоятдаги вакили Шуҳрат Ибрагимов маълум қилди, деб хабар бермоқда 12news.uz.
«2014-2016 йилларда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш билан бирга Қирққиз, Кокилдор ота, Зурмала, Фаёзтепа, Кампиртепа, Жарқўрғон минораси, Саид Оталиқ мадрасаси ва бошқа археологик ёдгорликларнинг илк кўринишу қайта тикланиши кўзда тутилган», − деди Ибрагимов.
Шунингдек, «Ўзбектуризм» вакили бундай чоралар ички ва ташқи туризмнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратиб, бутун вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ижобий рол ўйнашини эътироф этди.
Изоҳ (0)