Бразилиянинг «Коринтианс» футбол клуби ўзларининг севимли футболчилари ёнида дафн қилинишни истаган мухлислар учун махсус қабристон қуради, деб хабар бермоқда Championat.com.
«Доимо ‘Коринтианс’ билан» деб номланадиган қабристон клуб жойлашган Сан-Паулу шаҳри ташқарисида очилади. 70 минг ўринлик қабристон ҳудудида алоҳида заллар, боғлар, ресторан, кўл ва қўриқхона ҳам қурилади.
Маълумот учун, «Коринтианс» Бразилияда оммавийлиги бўйича иккинчи ўриндаги футбол жамоси бўлиб, бутун мамлакат бўйлаб 25 миллиондан ортиқ мухлисларга эга.
Изоҳ (0)