Ғарбий Африкада жойлашган Буркина-Фасо президенти Блез Компаоре фавқулодда ҳолатни бекор қилиб, мухолифат билан ҳукуматни топшириш ҳақидаги музокарага тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Президентнинг бу ҳақдаги баёноти давлат телеканалларида 30 октябрь куни кечаси намойиш этилди. Аввалроқ Компаоре мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган, чунки мухолифат кучлари 1987 йилдан буён ҳокимиятни эгаллаб келаётган президентнинг яна ҳукумат тепасида қолишига қарши чиқиб, оммавий намойиш ўтказган эди.
Ўтган ҳафтада Буркина-Фасо ҳукумати конституцияга ўзгартишлар киритиб, амалдаги президентга сайловларда қатнашиш ҳуқуқини берувчи референдум ўтказиш мақсадини маълум қилган эди. Бироқ, пойтахт Уагадугу ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган оммавий намойишлар туфайли референдум бекор қилинган.
Изоҳ (0)