Samsung компанияси 2014 йилнинг учинчи чораги якунларини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания учинчи чоракда иккинчи чоракка нисбатан кўпроқ смартфон сотган бўлса-да, смартфонлар савдосидан 26,08 миллиард доллар даромад кўрди. Бу эса жорий йилнинг иккинчи чорагида кўрилган даромаддан 15 фоизга кам. Samsung 2013 йилнинг учинчи чорагида эса фақатгина смартфонлар сотувидан 33,87 миллиард доллар даромад кўрган эди.
Мутахассисларнинг фикрича, компания даромадининг пасайишига Note 4 смартфони ўтган йилда тақдим этилган Note 3 каби яхши сотилмаётгани ва Xiaomi ҳамда бошқа Хитой компаниялари Samsung учун қийин даврларни олиб келаётгани сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)