Франциянинг Нант шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнир давом этмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этаётган эди.
Аммо ҳар икки ҳамюртимиз ҳам биринчи даврада мағлубиятга учради. Нигина Абдураимова қозоғистонлик Юлия Путинсевага 2:6, 5:7, Оқгул Омонмуродова эса испаниялик Лара Арруабарренага 6:1, 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)