Замбия президенти Майкл Сата Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хабарга кўра, у бу ерда даволанаётган эди. Мамлакат расмийлари ҳозирча ушбу ахборот юзасидан изоҳ бермаган. Сата қандай касалликдан вафот этгани ҳам номаълум.
Майкл Сата 2011 йил 23 сентябрида Замбия президенти лавозимини бажаришга киришган эди.
Изоҳ (0)