Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Европа комиссияси Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тайёрламоқда, дея хабар берди Segodnya.ua.

Фото: rri.ro

Фото: rri.ro

«Биз тезлаштирилган йўл билан, Халқаро валюта фонди ва украиналик шерикларимиз билан консультациялар ўтказган ҳолда, уларнинг алоҳида эҳтиёжларини баҳолашга уриняпмиз», — деди Еврокомиссия матбуот котиби Пиа Аренкильде Хансен Брюсселдаги брифингда.

Иқтисодий ва монетар масалалар бўйича ЕИ комиссари матбуот котиби Саймон O’Коннернинг аниқлик киритишича, Украина биринчи макромолиявий кўмак дастури доирасида 100 миллион евро (610 миллион евродан), иккинчи дастур бўйича эса 500 миллион евро (1 миллиард евродан) ёрдам қабул қилган.

«Яқин ҳафталар ичида биринчи молиявий ёрдам дастури доирасида яна 260 миллион евро маблағни тақдим этамиз», — деди ЎКоннор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар