Украина Миллий хавфсизлик кенгаши ахборот маркази раҳбари Андрей Лисенко Киев Россиянинг навбатдаги гуманитар конвойи тўғрисида ҳеч қандай расмий ҳужжатларни олмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Аввалроқ, Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига 50 юк машинасига ортилган гуманитар юк юборгани хабар берилган эди. Халқаро Қизил Хоч қўмитаси бундан хабардорлигини, лекин уни ташкиллаштиришда иштирок этмаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Украина шарқига бундан олдин ҳам 3 марта − 22 август, 13 сентябрь ва 20 сентябрь кунлари Россия томонидан гуманитар конвой жўнатилган эди.
Изоҳ (0)