Туркманистон мустақиллик куни арафасида − 25 октябрь куни Ашхободдаги Туркманистон бош драма театрида президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг «Döwlet guşy» (Бахт қуши) романи асосидаги спектакл премьераси бўлиб ўтди. Буҳақда Туркманистон Давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Асар президентнинг отаси Маликгули Бердимуҳаммедов ва унинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳаётига бағишланган. Сепктакл сўнгида қаҳрамон ватанга муҳаббат ҳақидаги монолог билан чиқади, шунингдек, аждодларининг буюк ишларини муваффақият билан давом эттирган ўғлига миннатдорчилик билдиради.
Премьерада ҳукумат аъзолари, парламент вакиллари, маданият арбоблари ва хорижлик дипломатлар иштирок этган. Агентлик маълумотларига кўра, премьера муваффақиятли ўтказилган ва якунда ижодкорлар томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)