Европа Иттифоқи Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган санкцияларни март ойининг ўрталарига қадар бекор қилиш ёки юмшатишни мўлжалламаяпти. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айни дамда Евроиттифоққа раислик қилаётган Италия бир неча бор Россияга қарши чекловларни қайта кўриб чиқиш жараёнини тезлаштиришга уринди. Бироқ унинг таклифи рад этилди.
Эслатиб ўтамиз, Евроиттифоқ янги санкцияларга учраган компаниялар номларини 12 сентябрь куни эълон қилган эди. Россия ва Украина учун қора рўйхатга яна 24 та исм-шариф қўшилиб, ундаги жами шахслар сони 119 тага етганди.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Россиянинг «Роснефть», «Транснефть» ва «Газпром нефть» ёқилғи-энергетика компанияларини молиялаштиришни тақиқлаган эди.
Изоҳ (0)