Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Иннинг тўпиғидаги ўсимта олиб ташлаш учун қайта операция қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Ренхап» агентлигининг Жанубий Корея Миллий разведка хизматига асосланиб маълум қилишича, Ким Чен Иннинг аҳволи ҳозирда яхшиланмоқда. Шунингдек, КХДР етакчисини хориждан таклиф қилинган шифокор операция қилгани ҳақида ҳам хабар берилган.
Сўнгги ойларда жаҳон матбуотида Ким Чен Иннинг соғлиғи борасида кўплаб хабарлар тарқалаётган эди. Жумладан, КХДР етакчисининг товонлари операция қилингани ва кейинроқ пайлари чўзилгани учун 100 кунлик меҳнат таътили олгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)