Клублар ва футболчиларнинг статистик маълумотларини йиғиб борувчи Европанинг CIES Football Observatorie агентлиги Европанинг кучли чемпионатларига энг кўп футболчи етиштириб берувчи клублар номини аниқлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Унга кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби Европанинг кучли миллий чемпионатларига футболчи етиштириб беришда етакчи деб топилди. Айни пайтда, «Барселона» академияси тарбияланувчилари ҳисобланган 43 нафар футболчи Европанинг кучли чемпионатларида тўп сурмоқда.
Бу борада «Барселона»дан кейинги ўринда 36 футболчи билан Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бормоқда. Чемпионатларда иштирок этувчи «Реал»га тегишли футболчилар эса 34 нафарни ташкил этиб, клуб мазкур рейтингда учинчи поғонани забт этди.
Изоҳ (0)