Deutsche Bank’нинг бош юристи Каложеро Гамбино Нью-Йоркда ўз жонига қасд қилди. 20 октябрь куни аёли уни зина панжарасига осилган ҳолда топди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Германия банкида 11 йил бошқарувчи директор лавозимида фаолият юритган ҳуқуқшунос 41 ёшда бўлган. Гамбино банкнинг Libor таянч фоиз ставкаси ва валюта бозорларидаги найранглари ҳақидаги музокараларда бевосита иштирок этган.
Сўнгги 2,5 йил ичида энг йирик немис банки бу иш бўйича 6,1 миллиард евро бадал ва жарима тўлаган. Бу йилнинг учинчи чорак ҳисоботида банк суд чиқимларига ишлатилган 894 миллион еврони ҳам кўрсатиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ Deutsche Bank бошқарувчиларидан бири Уильям Брексми ҳам Лондондаги уйида ўз жонига қасд қилган эди.
Изоҳ (0)