Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Samsung Galaxy Core 2 смартфони 520 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда 4,5 дюйм 480×800 пикселли дисплей, 1,2 гигагерц частотага эга тўрт ядроли процессор, 768 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотира, VGA олд ва 5 мегапикселли орқа камера, 2000 мА·соат сиғимидаги аккумулятор, Wi-Fi, Bluetooth 4.0, FM-радио ва Android 4.4.2 KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Samsung Galaxy Core 2 смартфони 2014 йилнинг июль ойида тақдим этилган. Унинг ўлчамлари 130,3×68×9,8 миллиметрни, оғирлиги эса 138 граммни ташкил этади. У икки SIM-картада ишлай олади.
Шунингдек, Samsung компанияси яқиндагина ушбу линейкада икки SIM-картали Galaxy Core Max смартфонини ҳам тақдим этган эди.
Изоҳ (0)