Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ҳудуди кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сингапурнинг The Straits Times нашрига таяниб, Podrobno.uz хабар бермоқда.
Режага кўра, қиймати беш миллион долларни ташкил этадиган янги ўқув биноси қурилиб, у маърузалар учун мўлжалланган энг замонавий қурилмалар билан жиҳозланади. Институтда хорижий ОТМлари билан онлайн-маърузалар ва вебинарлар ўтказиш учун керакли шароитлар яратилади.
Янги ўқув биносида 1500 талаба таҳсил олиш имконига эга бўлади. Шу тариқа, мазкур олий таълим муассасаси талабалари сони 75 фоизга кўпаяди.
Янги бино қурилиши қачон бошланиши ва у қачон фойдаланишга топширилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)