Испания Ла лигаси вакили «Вильярреал» Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисовга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Испанияликлар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси учун беш миллион евро тўлашга тайёр эканини маълум қилган. Виталий Денисовнинг «Локомотив» билан амалдаги шартномаси 2015 йилнинг декабрь ойигача тузилган.
«Вильярреал» ҳозирда Ла лигада 14 очко билан 7-ўринда бораётган бўлса, Европа лигасининг «А» гуруҳида етти очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)