Австриянинг Профил нашриёти журналисти Себастян Хофер бир кунини Россиянинг RT каналини кўриш билан ўтказди, деб хабар бермоқда Meduza.
Журналист кўрганларини «RT даги оддий даҳшатлар куни», − деб таърифлади. Янгиликларда Киевда бўлиб ўтган митингдаги тартибсизликлар, ёнғин ва сув тошқинлари, ҳамда Америкада Эбола вирусининг тарқалиши ва АҚШнинг унга қарши самарали кураша олмаётганлиги асосий мавзу қилиб кўрсатилган.
Хофер айрим кўрсатувлар таркибини мисол қилади. Каналнинг бошловчи ва меҳмонлари АҚШ ва Европадаги муаммолар ҳақида сўз юритар экан, RT’нинг германиялик иқтисодиёт бўйича эксперт Михаэль Мросс биринчидан, бунинг «фожеа» эканлигини, иккинчидан, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш кераклигини айтган.
Изоҳ (0)