«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Ливерпуль»га қарши сафардаги учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Бу ўзгача кун бўлди, ахир ‘Энфилд’да биринчи голимни урдим. Ишониш қийин, жуда хурсандман. ‘Ливерпуль’га қарши ўйин қийин бўлишини билар эдик, биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик. ‘Реал’ ғалабага ҳақли эди.
Мен рекордлар ва чемпионлар лигасида урган голларим сонига эътибор бермайман. Биз Месси билан бир-биримизга жуда яқин кетяпмиз», — деди португалиялик футболчи.
«Асосийси ‘Реал’ уч ўйинда тўққиз очко олди. Чемпионлик унвонимизни сақлаб қола оламизми? Нимага йўқ? Мақсадимиз сари бирма-бир қадам ташлаб боряпмиз, яна бир марта чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчимиз», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради BBC.
Изоҳ (0)