Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Apple компаниясининг илк йиғма кўринишдаги компьютерларидан бири Нью-Йоркда Bonhams аукцион уйи томонидан ташкил қилинган кимошди савдосида 905 минг долларга сотилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Фото: AP Photo/Bonhams

Фото: AP Photo/Bonhams

Apple-1 маркасидаги ушбу компьютер 1976 йилда компания асосчиларидан бири Стив Возняк томонидан тайёрланган шундай турдаги қурилмаларнинг биринчи партиясига тегишли бўлган. 50 та Apple-1 компьютерлари фирманинг яна бир асосчиси Стив Жобснинг ота-онасига тегишли уй гаражида бир гуруҳ маслакдошлар томонидан йиғилган.

Бу кимошди савдосига қўйилган биринчи Apple-1 компьютери эмас. 2012—2013 йилларда ҳалигача ишлайдиган олтита нодир компьютерлардан учтаси аукционда сотилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар