Россия гидрометеорология маркази яқинлашаётган қиш Европада, жумладан Россиянинг Европа қисмида сўнгги ўн йилдагидан кўра совуқроқ бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Марказ маълумотларига кўра, қишки ҳарорат ўртача иқлимий кўрсаткичларга яқин бўлади. Лекин бундай кўрсаткич сифатида анчагина совуқ бўлган 1961−1990 йиллар орасидаги 30 йиллик даврнинг ҳарорати олингани сабабли қиш сўнгги йилларда кўникилганидан совуқроқ бўлиши айтилмоқда.
Келаётган қишда нисбатан иссиқ ва кескин совуқ ҳароратнинг алмашиб туриш ҳолатлари кўп кузатилиши кутилмоқда. Россиянинг Европа қисмига, Шарқий Европага ва ҳаттоки Ғарбий Европага совуқ ҳаво массалари Шимолий Қутб устида пайдо бўладиган антитциклон ҳодисалар туфайли ўтиб бориши маълум қилинган.
Изоҳ (0)