Россия дафн этиш бўйича қатор хизматларни бепул қилишни режалаштирмоқда. Бундай маълумот Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги сайтида эълон қилинган «Россияда дафн этиш ишлари тўғрисида»ги федерал қонун лойиҳасида қайд этилган. Бу ҳақда Rusnewsinfo.ru хабар бермоқда.
Унга кўра, россияликлардан энди дафн этиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга пул талаб қилинмайди. Шунингдек, тобут билан таъминлаш ва қонун лойиҳасида кўрсатилганидек, «марҳумнинг жасадини у вафот этган жойдан қабристонгача олиб бориш» ҳам бепул бўлади.
Ҳужжат матнида таъкидланишича, бу хизматларнинг барчаси дафн этиш ишлари билан шуғулланувчи махсус хизмат томонидан кўрсатилади. Улар юқорида санаб ўтилган кафолатланган хизматларни кўрсатишдан бош тортиши мумкин эмас.
Дафн этиш бизнесини тартибга солиш бўйича ваколатлар 2014 йилнинг май ойидан бошлаб Қурилиш вазирлигига ўтказилди. Унгача дафн этиш хизмати бозорини қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик ишлари бўйича федерал агентликлар «Госстрой» ва «Росстрой» назорат қилган.
Изоҳ (0)