«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Аякс»га қарши ўйинда гол киритиб, ушбу мусобақадаги умумий голлари сонини 69 тага етказиб олди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Аргентиналик ҳужумчи Андрес Иньестанинг узатмасидан сўнг ўйиннинг 24-дақиқасида гол киритишга муваффақ бўлганди. Эндиликда Месси Чемпионлар лигасидаги голлари сони бўйича «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тенглашиб олди.
Раулнинг рекордини такрорлаш учун ҳар икки ҳужумчига иккита гол етишмаяпти.
Изоҳ (0)