Кўпинча биз таниқли инсонларни бошқалардан кўра кўпроқ омади чопадиганлар, деб ўйлаймиз. Аслида эса улар ҳам ёқимсиз ва хавфли вазиятларга тушиб туради. Meduza нашри авиаҳалокатларга учраб, омон қолган машҳурлар ҳақида тайёрлаган мақолани ҳавола этамиз.
2008 йилда Иллинойс штатидан сенатор ва АҚШнинг бўлажак президенти Барак Обама жой олган «Гольфстрим» номли кичик самолёт Невададан Чикаго келиб қўнгандан сўнг йўлакда турган бўш ва ҳаракатсиз бошқа парвоз аппаратига бориб урилган. Самолётларнинг қанотлари бир-бирига тўқнашиб, қаттиқ зарар кўрган, аммо йўловчиларга, жумладан Обамага ҳам зиён етмаган.
2000 йил 20 декабрда актриса Сандра Буллок Техасдан Ваёмингга кечги рейсни амалга оширган самолёт бортида бўлган. Кўриш имкони юқори эмаслиги туфайли учувчилар қўниш йўлагини топа олмаган ва параллел ерга қўнган. Қўниш анча мураккаб бўлганига қарамай ҳеч кимга зарар етмаган.
Актёр Жонни Депп режиссёр Брюс Робинсон билан суратга олиш учун манзарали жой излаб, Мексикага йўл олган самолёт двигатели аппарат ҳаводалигида тўхтаб қолган. Актёр икки дақиқалик қулаш вақтида ўлим билан юзлашаётганини ўйлаганини кейин тан олган.
2010 йилда Леонардо Ди Каприо Санкт-Петербургда Амур йўлбарсларини қутқариш бўйича саммитда қатнашиш учун Нью-Йоркдан Москвага тижорат рейси билан йўл олган. Самолёт учганидан 30 сония ўтибоқ йўловчилар баланд қасир-қусур овозларини эшитган ва чап двигатель ташқарисида ёнғин кўринган. Учувчилар бир соат давомида урнаб, самолётни бир двигатели билан бўлса ҳам қайта қўндиришга муваффақ бўлган.
Профессионал учувчилиги билан танилган актёр Харрисон Форд 1999 йилда Калифорнияда вертолёт бошқарувини ўрганиш чоғида инструктор бошқариб бораётган аппарат носозлик туфайли қуриб қолган дарё ўзанига қулаган. Актёр ҳам, мураббий ҳам зарар кўрмаган.
Изоҳ (0)