«Dekos» компанияси Apple iPhone 6 смартфонлари корпусига нақш ва ёзувлар тушириб беришни бошлади. Бу ҳақда компания ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, суратдаги iPhone 6 смартфонига лазер ёрдамида ўйиш (гравировка) технологияси орқали нақш туширилган. Компания турли хил гаджетларга расм, ёзув ва логотип тушириб бера олади. iPhone 6 смартфонига нақш ва ёзув тушириб бериш нархи эса 25 минг сўмни ташкил этади.
Батафсил маълумот учун 129-00-66 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки www.dekos.uz — компаниянинг расмий веб-сайтига ташриф буюришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Dekos» компанияси ўзбек исмлари туширилган Coca-Cola банкаларини тақдим этган эди. Шунингдек, компаниядан расмингиз туширилган смартфон ғилофини 15 минг сўмга харид қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)