Британиялик олимлар мумиёланган жасаднинг анатомик хусусиятлари асосида ташқи кўринишни компьютерда моделлаштириш ёрдамида Миср фиръавни Тутанхамоннинг энг батафсил портретини яратди, деб хабар бермоқда ТАСС. У олтин ниқоб билан кўмилган фиръавн қиёфасига унчалик ҳам ўхшамайди.
Олимларнинг фикрларига кўра, 19 ёшида вафот этган Тутанхамоннинг ташқи кўриниши чиройли бўлмаган. Унинг тишлари қатори эгри бўлган ва пастки жағи олдинга чиқиб турган, чап оёғининг тўпиғи ва товони ораси анча қайрилиб қолган, шунингдек, бели кенг ва елкаси тор бўлган. Тахминларга кўра, Тутанхамон Миср фиръавнлари оилаларида урф бўлган яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар натижасида юзага келган ирсий касалликлар билан оғриган.
Тадқиқот натижалари BBC телеканалида эфирга узатилиши кутилаётган «Тутанхамон: очиқ ҳақиқат» номли ҳужжатли фильмда тўлиқ намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)