Россиялик рассом Пётр Павлинский Москвадаги Сербский номидаги руҳий касалликлар институтида ўтказган акциясида ўз қулоғининг бир қисмини кесиб олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Акция суратларини рассомнинг ҳамфикри Оксана Шалигина ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилган. Суратларда бино томида ўтирган Павленский пичоқ билан қулоғини кесаётгани кўрсатилган. Бошқа бир расмда полиция ходимлари рассомни қўлга олаётгани тасвирланган.
Рассомнинг баёнотига кўра, бу акция психиатриянинг сиёсий мақсадларда ишлатилишига қаршилик қилиш учун ташкил этилган.
Павленский бунгача ҳам бир неча марта ўз тана аъзолари орқали шундай қилиқларни амалга оширгани билан танилган. Руҳий касалликлар шифохонасига бир неча марта топширилганига қарамай, шифокорлар уни ҳар сафар соғлом деб топган.
Изоҳ (0)