Россия бош вазири Дмитрий Медведев 18 октябрь куни Москвадаги «Олимпийский» спорт мажмуасида бўлиб ўтган теннис мусобақасининг россиялик Анастасия Павлюченкова ҳамда чехиялик Катерина Синякова ўртасидаги ярим финал баҳсига ташриф буюрганида унинг қўлида iPhone 6 Plus смартфони бўлган, деб хабар бермоқда Hi-Tech.Mail.ru.
Медведевда Apple компаниясинг янги маҳсулоти пайдо бўлгани табиий ҳол сифатида қабул қилинган. Стив Жобс совға қилган iPhone 4’дан ташқари у бошқа i-девайслардан ҳам фойдаланган. 2010 йилдан бошлаб Медведев iPad 1’ни ишлатган бўлса, Comedy Club аъзолари томонидан 2011 йилда iPad 2 совға қилинган.
Кейинроқ, Medvedev Girls фан-клуби аъзолари унга махсус DimaPhone совға қилишни режалаштирган эди. Шунингдек, у iPhone 5 ва iPhone 5s смартфонларидан ҳам фойдаланган бўлиб, сўнггисида Instagram фойдаланувчилариниг илтимоси билан селфи-суратга тушиб кўрсатган.
Бироқ Медведевни бутунлай Apple маҳсулотларининг шайдоси деб бўлмайди. Ўтган йили у Samsung Galaxy S4’дан фойдаланишни афзал кўрган эди. Кейин ушбу смартфон ўрнига совға қилинган YotaPhone’ни ишлатган-ишлатмагани номаълум. 2012 йилда эса журналист Иван Засурский Медведевга Windows операцион тизимида ишлайдиган Nokia телефонини совға қилган.
Изоҳ (0)