Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт саройида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи халқаро турнирда яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи совриндорлар сафидан ўрин эгаллади, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Яҳё Имомов (-81 кг) финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль совриндори бўлди.
Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган яна бир дзюдочи Шаҳзод Собиров бронза медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Ришод Собиров олтин медалга, 60 килограмм вазн тоифасида қатнашган Диёрбек Ўрозбоев эса кумуш медалга эга бўлган эди.
Изоҳ (0)