Ўзбекистон кубоги финал учрашувини туркиялик ФИФА рефериси Жунайт Чақир бошқариб боради. Бу ҳақда Туркия футбол федерациясига асосланиб Stadion.uz хабар берди.
Манбага кўра, бундай таклиф билан Туркия томонига Ўзбекистон футбол федерацияси чиққан. Жунайт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бунга розилик билдирган. Чақирга қанотларда Баҳаттин Дуран ва Torиқ Ўнгун ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финали 12 ноябрь, чоршанба куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг икки жамоаси — «Локомотив» ва «Бунёдкор» соврин учун ўзаро баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)