Facebook компанияси АҚШнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси (DEA)дан қидирув-суриштирув тадбирлари ва тергов ишлари доирасида ижтимоий тармоқларда қалбаки аккаунтлардан фойдаланмасликни кафолат беришни талаб қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Associated Press агентлигининг хабар беришича, Facebook хавфсизлик хизмати раҳбари Джо Салливан ўзининг DEA маъмуриятига йўллаган хатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «оддий фойдаланувчиларга таалуқли бўлган қоидаларга амал қилишлари лозимлиги»ни таъкидлади.
«Мазкур қоидалар ўзи ҳақида ёлғон маълумот тарқатишга тақиқни назарда тутади», ─ деб қайд этди Салливан. Агентликнинг маълум қилишича, у Нью-Йорк фуқаросининг шикоятидан сўнг тегишли хатни юборган. Шикоят қилувчи аёл DEA’нинг номаълум ходими ўша аёл номи билан қалбаки саҳифа очиб, унинг телефонида сақланувчи суратларни тарқатганлигини маълум қилган.
Жабрланувчининг таъкидлашича, унинг уяли алоқа воситаси хотирасидаги суратлар 2010 йилнинг июль ойида аёлга гиёҳванд моддаларни сақлаш бўйича айблов қўйилиб, ҳибсга олинган пайтда телефонидан кўчириб олинган.
Ўз навбатида, АҚШ Адлия вазирлигининг вакили Брайан Феллон мазкур маълумот синчиклаб ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)