Йўқолиб қолган Голливуд актрисаси Мисти Апхэм Вашингтон штатида ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Шахсни аниқлаштириш текшируви ҳали ўтказимаган, бироқ жасаднинг сумкасидан Апхэмнинг ҳужжатлари топилган. «Август» фильми орқали машҳур бўлган актрисани сўнгги марта 5 октябрь куни кўришган.
Қариндошлар ва танишлар бир ҳафта давомида уни қидирган, шундан кейин 32 ёшли актрисанинг отаси полицияга мурожаат қилган. Отаси қизининг сўнгги вақтларда тушкун кайфиятда юриб, кетиши ҳақида ғалати гаплар айтганини маълум қилган.
Изоҳ (0)