Мьянма давлатида давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал доирасида икки ўйин бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Уларнинг бирида мезбонлар — Мьянма термаси БАА футболчиларини 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ўйинда эса Япония ҳамда КХДР термалари ўзаро кураш олиб борди. Ўйиннинг асосий дақиқаларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Белгиланган қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади.
Пенальтилар сериясида Шимолий кореяликлар 4:5 ҳисобида зафар қучди.
Шундай қилиб, ярим финалга Мьянма ва КХДР термалари йўл олди. Улар келаси йили Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Изоҳ (0)