Москва метросининг Филевская йўналишидаги «Международная» бекатида аёл йўловчи релсларга ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия пойтахти метрополитени матбуот хизмати ахборотига таяниб «Москва» агентлиги хабар берди.
«Соат 11:25 да (Москва вақти билан − «Дарё») аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд остига ўзини ташлади. Соат 11:29 да унинг жасади релсдан олинди», − дейилади хабарда.
Ҳалок бўлган йўловчининг жасади релсдан олингунча ушбу йўналишдаги поездлар ҳаракати тўхтатиб турилган, бироқ ҳозир иш режими тўлиқ тикланган.
Изоҳ (0)